Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Оилани ишдан устун қўйган машҳур аёллар(Фото)

Бўлимлар: СУҒДИЁНА
Теглар:
Добавлено: 25.12.2015, 16:21

Дунё кино ва эстрада юлдузлари орасида машҳурлик ва  даромаддан тинч ва осойишта оилавий ҳаётни устун қўювчилар ҳам бор. Қуйида улар ҳақида маълумот берамиз.

60 йилларнинг афсонавий модели Твигги турмуш қургач, карьерасини оилага алмаштирди. Қизи туғилгач, турмуш ўртоғи билан ажрашди, сўнг яна турмушга чиқди. Бу вақт оралиғида Твигги бир нечта мусиқий альбом чиқарди. Аммо бу ишни у жамоатчилик учун эмас, ўзи учун қилди. Ҳозирги кунда эса Твигги ўз ҳаёти ҳақида шундай дейди: “Мен овқат пиширишни жуда яхши кўраман, сабзавот ва меваларни ҳам шахсан ўзим харид қиламан. Кечки пайт эса ўзимга ёқадиган куй-қўшиқлар садолари остида кийим тикиш билан машғул бўламан. Мен учун бу вақтни ўтказишнинг энг ёқимли тури”.

Таниқли актёр Бен Аффлекнинг рафиқаси Женнифер Гарнер ҳам актрисалик фаолиятини оилавий аёллик бахти учун қурбон қилганлардан. У ўзини тамомила турмуш ўртоғига ва уч нафар фарзандларига, уй-рўзғор ташвишларига бағишлади. Кино юлдузи катта ишонч билан шундай дейди:

“Бошида ҳам ишни, ҳам оилани уддалайдиган аёл бўлишни ният қилгандим. Биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлган пайтимда ҳам ишлаб ҳам яхши уй бекаси бўла олишимга кўзим етарди. Аммо мен янглишган эканман. Ҳозирги фикрим: аёл киши мувваффақиятли карьера ва оилани бирдек олиб бориши имконсиз экан!”

Голливуднинг энг кўп ҳақ тўланадиган актрисаларидан бири Грейс Келли ўз  касбини Монако қироли Ренье IIIнинг мухаббатига алмаштирди. “Оскар” мукофоти” совриндори, ўндан ортиқ кинофильмларда суратга тушган актрисанинг муваффақият қозонишида режиссёр Альфред Хичкокнинг ҳиссаси катта.

Грейснинг Монте-Карлодаги суратга олиш жараёнларидан бирида ўз шаҳзодасини учратиб қолиши унинг ҳаётида туб бурилиш ясади.  Улар уч нафар фарзанд кўриб, бахтли ҳаёт кечирди.

Россиялик таниқли хонанда Алсу ҳозирда бир йилда бир ёки икки мартагина саҳнада кўриниш беради. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи тадбиркор Ян Абрамов қўшиқ куйлашига ҳеч қачон қарши бўлмаган. Унинг ўзи оила қургач, асосий вақтини оила даврасида ўтказишни ҳоҳлашини таъкидлайди. Алсунинг икки нафар қизи бор.

Голливуд актрисаси Жессика Альба “Гуноҳлар шаҳри”  фильмидан сўнг машҳурликни қўлга киритди.  Шундан сўнг унинг ҳамма юлдузларга хос ҳаёти бошланди: интервьюлар, учрашувлар, суратга олиш жараёнлари, ялтироқ муқовали журналларга фотосессиялар. Аммо сўнгги пайтларда у камнамо бўлиб қолгандек. Жессикани кўпроқ фарзандлари ва турмуш ўртоғи билан бирга учратишмоқда. Унинг ўзи бу ҳақда шундай дейди:

“Мен орзуимдаги инсонни учратдим. Умид қиламанки,  умримизнинг қолган қисмини биз биргаликда ўтказамиз. Биз у билан иноқ, аҳил ва мухаббат ҳукм сурадиган тинч ва фаровон оилани барпо этмоқчимиз!”

Меган Фокс ҳам оилапарвар актрисалардан. У 29 ёшида икки нафар ўғилли бўлишга улгурган. Фарзандлари туғилгунга қадар суратга олиш майдончаларидан бери келмаган актриса эндиликда оиласига кўпроқ вақт ажратмоқда. Голливудда унга тобора камроқ роллар таклиф қилишаётгани актрисани хавотирга солгани йўқ. Аксинча у фарзандлари билан кўпроқ бирга бўлишни суратга олиш ишларидан қизиқарлироқ эканлигини таъкидлайди.

Франциянинг собиқ Президенти Никола Саркозининг рафиқаси Карла Бруни ҳам қўшиқчилик фаолиятини бир муддат тўхтатиб, ўзини оилага ва турмуш ўртоғига бағишлади. У севимли иши билан ўз уйида очган студиясида шуғуллана бошлади. Аммо оиласидан ортиб, хонандалик фаолиятига етарлича вақт ажрата олмагани учун кўзга кўринарли ютуқларга эриша олмади. Ҳозирда эса Карла Бруни яхши уй бекаси ва фарзандларининг меҳрибон онаси сифатида “танилган”.

манба:marketium.ru

 

 

       

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа