Долзарб мавзулар Абитуриент

Тошкентда католиклар Рождествони нишонлашди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 27.12.2015, 00:05

25 декабрь куни бутун дунё  католиклари Григориан тақвими бўйича Рождество байрамини нишонлади. Мазкур байрамни юртимизда истиқомат қилаётган католиклар ҳам муносиб кутиб олишди. 

Тошкент шаҳридаги Рим-католик черковида  насроний динининг ушбу муқаддас байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 15 декабрга ўтар кечаси бошланган бу тадбирда кўпчилик ташриф буюрди. Тадбир рус, инглиз ва корейс тилларида олиб борилди.  

Маълумки, мамлакатимизда турли конфессиялар вакиллари бир оила аъзолари сингари аҳил-иноқ яшаб келишмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган диний бағрикенглик сиёсати бу ўлкада истиқомат қилаётган ҳар бир инсоннинг ўзи хоҳлаган динга  эътиқод қилиш имконини беради. 

“Мамлакатимиздаги бу бағрикенглик туфайли, биз католиклар ҳам ўз ибодатларимизни бекаму кўст адо этиб келмоқдамиз, - дейди черков хизматчиларидан бири, Станислав ота. - Юртимизда ҳар бир инсоннинг  виждон ва эътиқод эркинлиги  ҳимояси қонунан кафолатланган. Биз бундай жуда хурсандмиз.Бундай бағрикенглик, ҳамжиҳатликни дунёнинг кўплаб мамлакатларида учратишнинг иложи йўқ. Бугунги тадбир ҳам ана шундай одилона инсонпарварлик сиёсатининг амалдаги ифодасидир.

Байрам муносабати билан махсус безатилган арча атрофида болалар Рождество қўшиқларини куйлашди, турли совға-саломлар тарқатилди. 

Бундай байрам тадбирлари мамлакатимизнинг бошқа  шаҳарларида ҳам ўтказилди. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии