Долзарб мавзулар Абитуриент

2016 йилда 20 минг ўзбекистонлик Россияга кўчиб ўтади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 28.12.2015, 12:03

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевнинг маълум қилишича, 2015 йилда 20 мингга яқин Ўзбекистон республикаси фуқаролари Россия Федерациясига кўчиб бориш бўйича дастурда иштирок этмоқда. Бу ҳақда “Sputnik” нашри хабар бермоқда.

 “2015 йилда Россия элчихонасига кўчирилиш бўйича дастурда қатнашиш тўғрисидаги 8,3 минг ариза келиб тушди. Кўчиб ўтувчиларнинг умумий сони, оила аъзоларини қўшиб ҳисоблаганда 20 минг нафарга яқин кишини ташкил этди”, - деди Тюрденев.

Элчи шунингдек, кўчиб ўтиш кўнгилли иш эканлигини ва элчихона томонидан ҳеч қандай ташвиқот ишлари олиб борилмаётганини ҳам таъкидлади.

Россия Федераль миграция хизмати маълумотларига кўра, 2015 йилда 150 минг нафар киши мамлакатга кўнгилли равишда кўчиб келиши белгиланган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии