Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» онлайн авиачипта сотишни йўлга қўяди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 28.12.2015, 12:37

2016 йилнинг 5 январидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси маҳаллий парвозлар учун онлайн тарзда авиачипта сотиш ва брон қилиш хизматини йўлга қўяди, дея хабар беради авиакомпания ахборот хизмати.

Тўловлар SMS-хабарнома банк хизмати ёқилган UzCard пластик картаси билан амалга оширилади.

Йўловчининг жойи брон қилингач, интернет орқали тўловлар амалга оширилгач, мижознинг брон қилиш вақтида киритилган электрон почтаси ва мобил телефонига электрон шаклдаги барча маълумотлар батафсил келтирилган чипта юборилади.

Аэропортда рўйхатдан ўтиш жараёнида сайтдан юборилган электрон авиачипта ва паспортни тақдим этилиши лозим. Авиачиптани брон қилиш ва тўловларни амалга оширишни парвоздан уч соат олдин амалга ошириш керак.

Хизмат фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари учун тақдим этилади.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа