Долзарб мавзулар Абитуриент

"Навбаҳор" клуби раҳбарияти ҳамда бош мураббийи ишдан олинди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:
Добавлено: 30.12.2015, 21:10

Наманган вилоят ҳокимининг 29 декабрдаги фармойишига асосан “Навбаҳор”клуби президенти сифатида фаолият олиб борган Т.Дадабаев, вице-президент вазифасини бажарган Р.Низамбаев ва жамоа бош мураббийи Б.Ашурматов ўз вазифаларидан озод этилди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти маълумотларига асосланиб Uz24 хабар берди.

Клуб президенти вазифаси Наманган шаҳар ҳокими Б.Бекходжаев зиммасига юклатилган бўлса, вице-президентлик вазифасини О.Қосимов бажарадиган бўлди. Жамоа бошқаруви эса Р.Ғофуров зиммасига юклатилди.

Хабар қилинишича, 2016 йилнинг 2 январь санасида жамоа аъзолари ва вилоят ҳокими билан учрашув бўлиб ўтади. “Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг 2016 йилнинг 4 январидан бошлайди. 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии