Долзарб мавзулар Абитуриент

96 ёшли аёл 91 ёшли севгилисига турмушга чиқади (фото)

Бўлимлар: Lady
Теглар:
Добавлено: 30.12.2015, 21:40

Севги ёш танламайди! 96 ёшли британиялик аёл 91 ёшли севгилисидан турмуш қуриш таклифини олди.

Жуфтлик тўйни 16 январь куни нишонламоқчи.

Билл Гриффитс ва Фло Маршелсей 10 йилдан бери бирга, аммо турмуш қуриш қарорига энди келди. Билл ва Флонинг тўйида жуда кўп қариндошлари бўлади: уларнинг ҳар иккисида умумий — беш фарзанди, 14 набира ва етти эвараси бор!

Жуфтлик бир-бирини 30 йилдан бери танийди, илк бор улар 1982 йилда рақс клубида танишган. Фло ўша вақтда бева эди. Биллнинг рафиқаси 1997 йилда вафот этган, кейинроқ улар ўртасида ишқий муносабатлар бошланган.

Айни дамда энг кекса турмуш қурган жуфтлик британиялик Жорж Кирби ва Дорин Лакилардир. Тўйлари вақтида улар 103 ва 91 ёшда эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии