Долзарб мавзулар Абитуриент

Шаҳзода Google’да энг кўп қидирилган шахс бўлди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 30.12.2015, 23:18

Хонанда Шаҳзода Google қидирув тизимида ўзбекистонликлар томонидан энг кўп қидирилган шахс бўлди. Бу ҳақда Daryo нашри Time’га асосланган ҳолда хабар бермоқда.

Google маълумотларига кўра, Қозоғистонда энг кўп қўшиқчи Қайрат Нуртас, Қирғизистонда россиялик хонанда Тимати, Тожикистонда мамлакат президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистонда аргентиналик футболчи Лионель Месси, Афғонистонда эса португалиялик футболчи Криштиану Роналду қидирилган.

Умуман Google’да исми энг кўп қидирилган машҳурлар рейтингида футболчи Лионель Месси, америкалик модель Ким Кардашиан, португалиялик футболчи Криштиану Роналду, америкалик хонанда Ники Минаж, яна бир америкалик хонанда Рианна пешқадамдир.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии