Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Сардор Раҳимхоннинг хит қўшиғи ўғирланган бўлиб чиқди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

“Qalampir.uz” нашри ўтган йиллардаги ўғирланган қўшиқларни таҳлил қилди. Унга кўра, Баҳром Назаровнинг “Пари-пари” , Мавлуда Асалхўжаеванинг  “Ким севар?”,  Дилшодбек Юнусовнинг “Заҳарча”,  Диёр Маҳкамов ва Азиза Низомованинг “Севгимиз” ва  Зоирбекнинг  “Дўст” тароналари турли тиллардаги қўшиқлардан ўғирлангани таъкидланган.

“Санъаткор ўз мавқеини бир ерда ушлаб туриш учун нималар қилмайди дейсиз? Ўзбек шоу-бизнесида ўғирлаб қўшиқ айтиш шунчалик урчиб кетганидан бир қўшиқни икки хонанда бирваракайига ўғирлаб чиқаётганига ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунга мисол тариқасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва хонандалар Фарҳод ва Ширинни келтириш мумкин. Сардор Раҳимхоннинг “Санамжон” деб мақтангани ўғирланган қўшиқ бўлиб чиқди. Турк, рус, эрон, тожикларнинг қўшиқлари қолиб энди навбат форс қўшиқларга келибди. Фарҳод ва Ширин эса бу қўшиқни Сардор Раҳимхон билан олдинма-кетин ўғирлаб “Она тупроқ” деб куйлаб чиқди. Ватан ҳақидаги қўшиқни ҳам ўғирлаб куйлашга уялинг!”, — дейилади хабарда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии