Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Доимий прописка қилиш учун янги хизмат ишга тушди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 04.01.2016, 14:00

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг янги интерактив хизмати фуқароларга доимий прописка қилиш учун онлайн ариза тақдим этиш имкониятини беради. Бу ҳақда ягона интерактив давлат хизматлари портали "Mygov.uz" хабар бермоқда. 

Ушбу хизматнинг натижаси бўлиб Ўзбекистон Республикаси фуқаросини доимий прописка қилишга қабул этиш ҳисобланади.

Прописка қилиш - республика ҳудудида шу куннинг ўзида, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида - 3 кунда амалга оширилади.

Хизмат учун ҳақ тўланиб, жисмоний шахсларга тақдим этилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа