Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Баҳром Назаров кўзларига ишонмаяпти?!

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Ноябрь ойида “Истиқлол” санъат саройида ўзининг илк яккахон концерт дастурини мухлисларга тақдим этган Назаров ваниҳоят яна ижодга киришди.

“Сочи билан бўйи тенг қизни кўрдим” номли қўшиғига “9999” студияси томонидан клип суратга олиб, мазкур клипни тез кунларда мухлсилар ҳукмига ҳавола қилади.

“Менинг кўзимми бу ўзим ҳайронман” мисралари билан бошланадиган мазкур қўшиқ ғояси қандай туғилгани ҳақида хонанданинг фикрлари билан қизиқдик.

Баҳром Назаров: “Ҳаётимда шундай қизни кўрганман, балки бундай қизлар кўпдир аммо мен фақат бир бора кўрганман. Мазкур шеър қўлимга тушганда худди ичимда ўйлаб юрганимни қоғозга туширишгандай туюлди. Мазкур қўшиққа сурат олинган клип шу кунларда тақдим этилади.

Шунингдек, 2016 йилда мухлисларга “Шукрона” номли концерт дастурим албомини ҳавола этишга шай турибмиз”. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии