Долзарб мавзулар Абитуриент

Туркия Россия устидан халқаро судларга арз қилади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 04.01.2016, 15:37

Туркия Россия устидан халқаро савдо ташкилоти ва халқаро судларга арз қилиш учун тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради “Lenta.ru” мамлакат иқтисодиёт вазири Мустафо Элиташ сўзларига асосланиб.

Москва томонидан Туркияга нисбатан қабул қилинган санкциялар арз қилиш учун сабаб бўлганлиги таъкидланмоқда.  

Элиташнинг таъкидлашича, Россиянинг кичик шаҳарларидаги турк компаниялар улушларини маҳаллий тадбиркорларга сотишга мажбурланмоқда.

“Савдо-сотиқ муносабатлари одоб-аҳлоқ тамойиллари асосида амалга оширилиши керак. Бу тадбиркорлар Россия ҳукуматига ишонган ва мамлакатга инвестиция киритган эди”, —дейди вазир.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда судга арз қилиш учун тегишли ҳужжатлар ҳозирланмоқда.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин фармонига биноан 2015- йилнинг 28 ноябрида Туркияга қарши санкциялар киритилган эди. Санкцияларга кўра, 2016- йилнинг 1 январидан бошлаб, Россия ҳудудига Туркиядан сабзавот ва мевалар, парранда гўшти, гуллар ва тузни олиб кириш тақиқланди. Бундан ташқари чартер рейслари ва визасиз режим бекор қилинди. Шунингдек, Россия компанияларига Туркия фуқароларини ишга қабул қилиш истисно тарзида тақиқланди. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии