Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Beeline янги спам ҳолатлари ҳақида огоҳлантиради

Бўлимлар: Hi-tech
Теглар:

Beeline шу кунларда такрорланаётган ва алоқа компаниялари абонентларига қаратилган SMS-спам ҳақида огоҳлантиради.

Beeline ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассисларининг аниқлашларича, умумий спам-ҳужумнинг мақсади уяли мосламага хавфли дастурни ўрнатиш ва кейинчалик уни манзил китобидаги барча рақамларга ҳавфли ссылка (ҳаволани) тарқатиш. Яъни, абонент кўрсатилган ҳавола бўйича ўтса, унинг рақамлар рўйҳати фирибгарларнинг қўлига тушади. Бунинг натижасида абонентлар шахсий маълумотларини, пул маблағларини йўқотиши, ҳавфли дастурни уяли мосламасига юклаб олиши, ҳамда спам-рўйҳатга рақами тушиб қолиши мумкин.

Қуйидаги кўринишдаги SMS хабар олганингизда, зинҳор берилган ҳавола орқали ўтмаслигингизни сўраймиз, шунчаки уни ўз уяли мосламангизган ўчириб ташланг. Ҳозирги пайтда ушбу сайт Beeline абонентлари учун блокланган. Хавфли дастур мавжуд ҳаволанинг манзили ўзгариши мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии