Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Ислом давлати” 5 нафар британияликни қатл этди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 04.01.2016, 16:04

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи интернет тармоғига беш нафар британиялик жосусларни қатл этгани тасвирланган видеороликни жойлаштирди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Видеороликда террорчилар Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмеронга таҳдид қилиб, уни Оқ уйнинг ақли заиф қули деб атади.

10 дақиқалик видеороликда сариқ кийимдаги беш нфар шахслар ўзларининг Бирлашган Қироллик махсус хизмати фойдасига жосуслик қилганини тан олган. Жангарилардан бири “Ислом давлати” кун келиб Буюк Британия ҳудудини ҳам ишғол этиши ва мамлакатни шариат қонун-қоидаларига кўра бошқарилишини таъкидлаган.

Видеоролик кичик боланинг инглизча талаффуз қилинган “Биз кофирларни ўша ерда ўлдирамиз” деган сўзлари билан якунланади.

Эълон қилинган видеороликнинг ишончлилик даражаси ҳозирча аниқланмаган. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа