Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Шаҳло ТЕМИРОВА: “Эътироф” олганимдан кейин тўғри туғруқхонага кетдим”

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 05.01.2016, 10:47

“Эътироф – 2015” миллий мукофотининг “Энг яхши театр актрисаси” номига сазовор бўлган актриса Шаҳло Темировани Darakchi.uz мухбири сухбатга тортди.

— Шаҳло, аввало мукофотлар муборак бўлсин! Мукофотни қўлга киритишингизни кутганмидингиз?

—Тўғрисини айтсам, “Эътироф” мукофотини қўлга киритишни жуда орзу қилардим, аммо умуман кутмагандим. Келгуси йилларда оларман, деб умид қилардим. Мукофотлашган пайт ҳомиладор эдим, мукофотни олгач тўғри туғуруқхонага кетиб қолдим (кулади). 24 декабрь куни қизлик бўлдим, унга  Моҳинур деб исм қўйдик.

—Мукофот қайси ҳамкасбингизга насиб қилади дея таҳмин қилгандингиз?

—Кино соҳасида Жамила Ғофурова олса керак деб ўйлагандим. Театр соҳасида эса яхши меҳнат қилганлар жуда кўп бўлгани сабабли аниқ бир актриса ҳаёлимга келмаган.

—Турмуш ўртоғингиз ҳам санъаткор, мукофотни олганингизни у қандай қабул қилди?

—Турмуш ўртоғимга “Эътироф” тақдирлаш маросимига таклиф қилишганини айтганимда, у бу аҳволда қандай борасан, барибир мукофот олмайсан дегандилар. Мукофотланганимни эълон қилишганида эса Шаҳлога ҳаяжонда ҳеч нарса қилмасмикин деб хавотирга тушдилар.

—Мухлисларингизда шундай савол туғилди “Эътироф”га ҳақлимидингиз?

—Мен ҳақли ёки ҳақли эмаслигимга ўзим баҳо бера олмайман. Менга шу мукофотни лойиқ кўришибдими, шундан хурсандман. Агар ҳақли бўлмасам энди янада кўп меҳнат қилиб, шу мукофотга ҳақли эканлигимни исботлайман.

—Рустам Саъдиевнинг “Барон” фильмидаги ролингизга қисқача тўхталсангиз?

—Бу режиссёр Рустам Саъдиев билан илк ишимиз эди. Ўша вақтда сценарийда мен гавдалантиришим керак бўлган аёл ҳам тўрт ойлик ҳомиладор бўлган, ҳаётда ҳам ҳомиладор бўлганим эса фильм воқеалари билан мос келгани айни мудао бўлди. Рустам Саъдиев мени мақтаганларини эшитиб жуда хурсанд бўлдим.

—Сизни кўпинча қийналган аёллар образида кўрамиз, комик фильмларга ҳам таклифлар тушяптими?

—Билмадим, нимагадир режиссёрлар кўпинча қийналган аёлларнинг ролларини беришади. Балки қиёфам тўғри келгани учундир. Кўп режиссёрларнинг қандай ролларни ўйнашни хоҳлайсиз деган саволларига юки бор роллар деганим учунми, шундай оғир ролларни беришса керакда. Аммо комик роллар ўйнаш ниятим ва истагим бор, таклиф бўлса албатта ўйнайман.

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа