Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

iPhone 7 қачон сотувга чиқарилиши маълум бўлди

Бўлимлар: Hi-tech
Теглар:

Сифат белгисини биринчи ўринга қўйган Apple компанияси 2016 йилда янги гаджетни тақдим этади. Янги қурилманинг қандай номланиши ва қачон сотувга чиқарилиши ҳозирча аниқ эмас. Мутахассислар тахминича, қурилма 2016 йилнинг куз ойларида бозор «юзи» ни кўради.   iPhone нинг кейинги авлоди ҳозиргисидан ҳам ингичкалашиб кетиши мумкинлигини кўпчилик башорат қилаётган бўлсада,  Apple мутахассислари ўзгаришлар кўпроқ ташқи кўринишида бўлишини таъкидлашмоқда. Экран катталиги iPhone`нинг сўнгги русумларида қўлланилган икки кўриниш 4.7 ва 5.5 дюйм хажмларда бўлади. Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мазкур компания сурат ва видео тасвирининг тиниқ ишланишига кўпроқ урғу бераяпти.  Бунда  Apple компанияси тасвирга олиш қурилмасининг янги кўринишларини ишлаб чиқариб, иннавацион лойиҳалардан фойдаланаяпти. Бир сирни очишимиз мумкин, куз ойида ҳавола этилиши кутилаётган қурилмада бутунлай янгича тасвирга олиш камераси бўлади. Камера қурилмаси профессионал даражадаги сурат ишлаш имконини бериши билан таъкинланмоқда. Бу янгилик суратга олишни ёқтирганларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. «Янги фотокамера ёрдамида олинган тасвир профессионал даражадаги сурат билан бемалол рақобатлаша олади» дейди Apple`чилар. Хўш, таърифи ҳалитдан қулоққа оғирлик қилаётган янги қурилманинг яна қандай “ҳунарлари” бор? Компания дастурчилари қурилмага трасформация яъни шакл кўринишининг ўзгариши имкониятини ҳам киритганликларини маълум қилишди.

Уяли телефон аппарати телевизорнинг бошқарув пульти ўрнини босади! Хўш, бунисига нима дейсиз? Телевизор бошқарувини қўлга олиш учун iPhone 7 га LTE чип ўрнатилиб, бу чип ёрдамида барча тармоқларга уланиш мумкин бўлади. Шундай бўлсада, ҳозирча телетармоқларнинг қай бири билан асосий шартнома имзоланиши аниқ эмас. Айрим маълумотларга  кўра ҳозирда Intel компанияси билан музокаралар олиб борилмоқда. Агар келишув имзоланса, уяли телефонларда интернет сифати яхшиланади. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии