my5

Ижтимоий тармоқларда тарқалган эркак кишининг қўлга олиниши ҳақидаги видео юзасидан расмий изоҳ берилди

ЖАМИЯТ 13.10.2020, 14:20
1452
Ижтимоий тармоқларда тарқалган эркак кишининг қўлга олиниши ҳақидаги видео юзасидан расмий изоҳ берилди

Интернет тармоғида эркак кишининг қўлга олиниши видеоси тарқалиши билан боғлиқ факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ расман изоҳ берди.

Хабарда айтилишича Миробод тумани ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан прокуратура органларининг қарорига кўра масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг раҳбари бўлмиш Сайидали М. қлга олинган. Маълум бўлишича, тергов олди текширувлари давомида МЧЖ раҳбарияти мажбурий солиқ тўловларидан бўйин товлагани аниқланган.

Бундан ташқари, Сайидали М.га нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда бошқа бир МЧЖ раҳбари А.Г.дан келиб тушган ариза мавжуд. Мазкур аризада дори воситаларининг олди-сотдиси келишуви бўйича қолган маблағ тўланмаганлиги маълум қилинган.

Баёнотда билдирилишича, тезкор ходимлар ўзларини таништириб ва хизмат гувоҳномаларини кўрсатиб, Сайидали М.га туман прокуратурасига унга нисбатан келиб тушган ариза бўйича ҳолатни аниқлаш учун бориши кераклигини айтишган. Аммо Сайидали қочишга уриниб, фаол қаршилик кўрсатган. Шунинг учун ходимлар қонунчиликка мувофиқ Сайидалининг қўлларига кишан солиб прокуратурага олиб боришга мажбур бўлишган. Ҳозирги вақтда Миробод тумани прокуратураси томонидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79