my5

Бош прокурор Урганч марказий деҳқон бозорида аянчли санитария ҳолатига гувоҳ бўлди

ЖАМИЯТ 13.10.2020, 18:33
664
Бош прокурор Урганч марказий деҳқон бозорида аянчли санитария ҳолатига гувоҳ бўлди

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошевнинг навбатдаги ташрифи Хоразм вилоятига амалга оширилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ташриф доирасида бугун Урганч шаҳридаги марказий деҳқон бозорида бўлган Бош прокурор бу ердаги аянчли санитария ҳолатига гувоҳ бўлди.

Биринчидан, бозорда коронавирус инфекцияси муносабати билан жорий этилган карантин қоидаларига риоя этилмаяпти. Ҳатто, бозорда сотувчилар ҳам, харидорлар ҳам оддийгина ижтимоий масофа сақлаш қоидасини писанд қилмайди.  

Турғун савдо растларида сотувчи ва харидор ўртасида полиэтилен ҳимоя тўсиғи ҳам ўрнатилмаган. Умуман олганда, бозор маъмурияти карантин қоидаларига риоя қилиш чораларини кўрмаган.

Иккинчидан, гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган савдо расталари, бу маҳсулотларни сақлаш камералари санитария-эпидемиология талабларига мутлақо жавоб бермайди.

Бозорда сотувчи ва харидорларга гигиенанинг ҳатто бирламчи қоидаларига риоя этиш учун зарур шароитлар яратилмаган. Бу борадаги ҳозирги аҳвол мазкур масала йиллар давомида бозор маъмуриятининг эътиборидан четда қолиб келганини англатади.

Бош прокурор шу ернинг ўзида Урганч шаҳар ҳокими ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарларига бир ҳафта муддатда бозордаги вазиятни амалдаги қонун ва қоидаларга мослаштириш бўйича қатъий талаб қўйди.

Маълум маънода халқимизнинг турмуш тарзини ифода этадиган бозорларни ҳар томонлама намунали сақлаш бўйича вазифаларига лоқайдлик билан муносабатда бўлаётган мутасаддиларга Тошкент шаҳридаги бозорларни ўрганиб, тажриба алмашиш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, бозордаги нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи асоссиз ошишига йўл қўймаслик борасидаги вазифалар ва уларни рўёбга чиқаришга масъул бўлганларнинг жавобгарлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79