Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Уйда қандай кийиниш лозим: 5 маслаҳат

Бўлимлар: Lady
Теглар:

Кўпчилик соатлаб кўчага чиқишдан олдин соатлаб ясаниши мумкин, аммо уйда ёлғиз қолганда ёки яқинлари билан бўлган вақтларида ташқи кўринишларига қўл силташади. «Леди Mail.Ru»​ маслаҳатлари уй шароитида ҳам чиройли кўринишингизга ёрдам беради.

1.Эски кийимларни кийманг

Одатда уй кийими сифатида чўзилган майкалар ва шалварлар ишлатилади. Бундай кўринишда гўзаллик ҳақида гапириш ҳам мумкинмас. Энг яхшиси эски кийимларингиздан қутулинг, уларни ёқимли уй кийимларига алмаштиринг. Нафақат кўчада, уйда ҳам гўзал кўринишга ҳаракат қилинг!

2.Меҳмон кутишга ҳам уялмайдиган уй кийимларини ҳарид қилинг

Кутилмаганда меҳмон келган ҳолатларга дуч келгандирсиз. Уй учун энг мақбул кийим унда кутилмаган меҳмонни ҳам кутиб олиш учун мос кийимдир. Юпқа трикотаж либосларини ва пахта матосидан бўлган қулай кўйлакларни танланг.

3.Танангизга ёқимли матони танланг

Уй кийими қулай бўлиши шарт. Уй учун либос танлаётганда танангизга қулоқ тутинг. Ўзингиз учун ёқимли матони танланг?

4.Халатни фақат душдан кейин кийинг

Барчамизга халатда юриш энг ёқимли ҳолат саналади. Бироқ уни фақат душ қабул қилгандан кейин кийиш, аммо намни тортиб олгандан кейин ечиб қўйиш шарт.

5.Уй ичида киядиган пойабзал ҳақида ҳам унутманг

Уйда эски пайпоқ кийиш ўрнига қулай ва чиройли пойабзал кийиш ёқимли. Бу ерда танлов ўзингизга қолади: бу чиройли бежирим шиппакдан тортиб, уй балеткалари ҳам бўлиши мумкин.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии