Долзарб мавзулар Абитуриент

Ўзбек футболчилари қандай автомобиль ҳайдайди?

Бўлимлар: Футбол
Теглар:
Добавлено: 07.01.2016, 14:27

Европалик футболчиларнинг турли туман автомобиллар ҳарид қилишини биламиз. Бизда ҳам чарм тўп усталари орасида дид билан машина ҳайдашга қизиқадиганлар талай топилади. Darakchi.uz интернет портали ўзбекистонлик футболчиларнинг қандай машиналардан фойдаланишлари билан қизиқдик.

Россиянинг “Краснодар” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов яқинда “Феррари” сотиб олди. “Локомотив” билан шартнома тузган тажрибали ярим ҳимоячи Сервер Жепаров “Малибу” минади.

“Локомотив” жамоаси сардори Темур Кападзе, “Навбаҳор” ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов, “Қизилқум” жамоасида тўп суриб келаётган ҳимоячи Акмал Рустамовларнинг “Captiva” автомобиллари бор.

Бекободнинг “Металлург” жамоаси сардори Ҳикмат Ҳошимов “Малибу”, “Локомотив”нинг тезкор ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов эса “Ласетти-2” ҳайдайди.

 

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии