Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Тадқиқот: Бельгиядаги ҳар бешинчи одам чет эллик ҳисобланади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 07.01.2016, 15:19

Фландрия муҳожирлар мониторингининг маълумотларига кўра, Бельгиядаги ҳар бешинчи одам чет эл фуқароси саналади. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

Тадқиқот натижаларига кўра, Фландрия(Бельгиянинг бир қисми)да чет эл фуқароларининг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жумладан, 2005 йилда  бу ерда 300 минг фуқаролиги бўлмаган шахс истиқомат қилган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 500 мингга етди.

“Бельгия фуқаролигини олган чет эл фуқароларини ҳам қўшиб ҳисоблайдиган бўлсак, бу рақамлар 1,2 миллион кишига етади. Бу эса Фландрия аҳолисининг 18 фоизи демакдир”, —  дейилади хабарда.

Ҳужжат муаллифларининг таъкидлашича, чет эл фуқаролари умумий сонининг ярмини Яқин Шарқ, Африка ва Осиё минтақалари мамлакатлари фуқаролари ташкил этади. Муҳожирларнинг қолган иккинчи ярмини эса Шарқий Европа давлатлари фуқаролари ташкил этади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа