Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Уй шароитида гўзал бўлишнинг 10 та усули

Бўлимлар: Lady
Теглар:

Гўзаллик ҳар доим ҳам қимматбаҳо пардоз буюмларини қўллаш орқали пайдо бўлавермайди. Ўрта ёшда ташқи кўринишнинг аъло даражада бўлиши эса, ўз устида қунт билан ишлаш натижасидир. Бунинг учун нима қилиш керак?

Бугунги кунда гўзаллик ҳақида кўпгина мақолалар нашр этилган, ҳамда телеэкран орқали экспертлар ҳам чиройли ва соғлом бўлиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида маслаҳатлар беришган. Ҳозир биз сизга қадимда бувиларимизга ҳам таниш бўлган айрим сирларни очамиз.

1. Ҳазм қилиш  тизимини яхшилаш ҳамда ичакларнинг осон тозаланиши учун ҳар куни эрталаб оч қоринга 1 ош қошиқда зиғир уруғини яхшилаб чайнаб сув билан ичиб юбориш керак. Ҳазм қилиш  тизими органларининг тўғри ишлаши ташқи терида намоён бўлади. Энг аввало шамоллаш, қизаришлар ва ортиқча ёғлар йўқ бўлиб, юзнинг ранги яхшиланиб боради.Зиғир уруғини кофеянчгич билан майдалаб олинса, уни истеъмол қилиш янаям осонлашади. Зиғир сафро хайдовчи таъсирига эга бўлгани учун ўт пуфагида тоши борлар эҳтиёт бўлиши керак.

2. Вазнни нормал ҳолатда ушлаш учун ҳар куни 150 грамм қайнатилган лавлаги енг.Унинг таркибида ёғларнинг алмашинувини назорат қиладиган, пиширилганда ўз хусусиятини йўқотмайдиган бетаин мавжуд.Ундан ташқари лавлаги қоннинг тозаланиб туришида жуда фойдали.

 3. Ҳар куни ўзингиз хуш кўрадиган ёнғоқлардан бир сиқимдан еб боришингиз керак. Бир ойдан кейин унинг натижаси шундоқ юзингизда намоён бўлади. Ҳамма ёнғоқларнинг таркибида катта миқдордан иборат тўйинмаган ёғли кислоталар соч, тери ва тирноқларга самарали таъсир қилади.

4. Дорихонадан капсулали витамин Е ва глицерин сотиб олин. 30 мл глицерин билан бирга 10 дона капсулали витаминни аралаштиринг. Тайёр бўлган қоришмани ухлашингиздан 2 соат олдин тоза юзингизга суртиб олинг. Ортиқчасини қўл сочиғи билан қуритиб олинг.

 5. Хантал (горчица) кукунидан тайёрланган ниқоб бир ой ичида сочингизни таниб бўлмас даражада ўзгартириш хусусига эга. 2 чой қошиқ хантал кукуни билан 2 ош қошиқ чакамуғ ёки зайтун ёғини аралаштириб, унга 2 чой қошиқда шакар ва худди шунча илиқ сув қўшинг. Буларни ҳаммасини қуюқлашгунига қадар яхшилаб  аралаштирамиз. Тайёр бўлган ниқобни нам сочга 15 дақиқага суриб қўямиз. Хантал ниқоби сочлар тўкилишида қўллашимиз мумкин, шу билан бирга у сочларнинг ипакдай майин бўлиб ярқирашига ҳамда унинг ўсишига ҳам таъсир қилади. Уни бир ҳафтада бир марта қўллаш лозим. Хантал қиздириш хусусиятига эга бўлгани учун уни 15 дақиқадан ортиқ ушлаш мумкин эмас.

6. Ҳар гал бошингизни ювганингиздан сўнг уни 1 ош қошиқ олма сиркаси ҳамда 1 л сувдан таёрланган қоришма билан чайишни унутманг. Бу ажойиб маҳсулот кондиционернинг ишини бажариши мумкин. Шунингдек у табиий ҳамдир.

7. Оёғнинг дағаллашган терисини юмшатиш учун ҳар куни кечқурун сариёғ ва бир нечта томчи эфир лаванда ёғидан тайёрланган қоришмани товонизга суртинг. Сўнг устидан эрталабгача пайпоқ кийиб олинг.

8. Киприкларингиз узун ва қалин бўлиши учун кунжут ёғидан фойдаланинг. У ҳам ўзига яраша кондиционер ҳисобланади. Ёғни ухлашдан олдин киприкларингизга сурин. Ёғни қулай сурта олишиз учун эса эски тушингизнинг чўткасини олиб яхшилаб ювиб фойдаланишингиз мумкин.  

9. Туз скраби целюлитларга қарши ҳамда ёшартириш хусусиятига эга. Душ қабул қилишингиздан олдин тош тузини қаймоқ билан 1:1 пропорциясида аралаштириб оласиз. Тайёр бўлган скрабни нам терингизга суртиб уқалайсиз, сўнг эса ювиб ташлайсиз.

10. Ажинларга қарши ажойиб нарса ҳисобланувчи амаранта ёғи, ажинларни текислашга, ёшартиришга ҳамда юз ва бадан терисини тортиш хусусиятига эга. У саратон ҳужайраларининг ўсишини тўхтатади ҳамда иммунитетни мустаҳкамляйди ва кексайишнинг олдини олади. Унинг таркибида фитостероли бўлиб, у қондаги холестирин миқдорини камайтириб боради. Шундай экан бу ёғни истеъмол қилиш ҳам мумкин.  

Мунтазам равишда бу маслаҳатларга амал қилсангиз, узоқ йиллар давомида чиройли ташқи кўриниш ва мустаҳкам соғлиқни таъминлаб келасиз. Балки йиллар ўтиб сиз ҳам бу гўзаллик сирлари ҳақида набирангиз билан бўлишиб ўтирарсиз.  

Манба:marketium.ru 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии