Долзарб мавзулар Абитуриент

Инҳа университетида энг яхши математика ўқитувчилари тақдирланди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 07.01.2016, 20:05

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети мактаб, лицей ва коллеж ўқитувчилари ўртасида ўтказилган математика танлови ғолибларини эълон қилди.

Мактаб, лицей ва коллеж ўқитувчилари ўртасида ўтказилган математика танлови «Ажойиб математика фестивали» доирасида ташкил этилди.

Танлов шартларига кўра, мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежларида математика фанидан дарс бераётган ўқитувчилар университет томонидан тақдим қилинган вазифаларни инглиз тилида ечишлари керак эди. Танловга келган ишларни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг кореялик мутахассислари баҳоладилар.

Танлов ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, биринчи ўринни Тошкент шаҳридаги Вестминстер университети қошидаги академик лицей ўқитувчиси Елизавета Ан қўлга киритди. Унга планшет компьютери топширилди.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети академик лицей ўқитувчиси Сардорбек Пирнапасов иккинчи ўрин ва смартфон ғолибига айланди.

Қашқадарё вилоятининг Китоб шаҳридаги 3-сонли академик лицей ўқитувчиси Ойбек Шарапов учинчи ўринни эгаллади. Унга ташқи хотира диски топширилди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии