Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбекистон ҳудудида бугун тонгда зилзила қайд этилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 09.01.2016, 12:00

9 январь куни тонгги соат 4:02 да Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши қайд этилди.

Эпимарказ координаталари: 40,98 даража шимолий кенглик, 68,79 даража шарқий узунлик. Зилзила магнитудаси Ms - 3,6 ташкил қилди.

Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган. Тошкент шаҳрида зилзила 3 баллни ташкил қилди, дея хабар беради ЎзФА қошидаги Сейсмология институти.

РИА Новостининг хабар беришича, Ўзбекистон ҳудудида магнитудаси 5,1 ташкил қилган зилзила қайд этилиб, унинг кучи Қозғистоннинг Чимкент шаҳрида 2 баллни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, 8 январь куни Тошкентда 2 балли зилзила қайд этилган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа