Долзарб мавзулар Абитуриент

Бош прокуратурага амалга оширилган қўнғироқлар асосида 168 та жиноий иш қўзғатилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 09.01.2016, 23:27

Прокуратура органлари томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Хусусан, 2015 йил 1 июлдан Бош прокуратурада жорий қилинган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишга доир мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш тизими самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

Келиб тушаётган мурожаатлар 12 та операторлар томонидан туну-кун қабул қилиниб, уларни кўриб чиқишда тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор ва бошқа масъул шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни мурожаатларни қабул қилиш Марказига 2015 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар 26612 та, шундан тадбиркорлардан 1587 та мурожаатлар келиб тушганидан ҳам билиш мумкин, бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар беради.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра 5,9 млрд. сўмлик иш ҳақи, пенсия, нафақа пуллари тўланиши таъминланди, 486 млн. сўмлик алимент ва бошқа қарздорликлар ундирилди, ноқонуний қарорларни бекор қилиш юзасидан 101 протест келтирилди, 20,09 млрд. сўм пул маблағларини ундириш ҳақида судларга 376 та аризалар, ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш бўйича 163 та тақдимномалар киритилди. Шунингдек, жиддий қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 168 та жиноят ишлари қўзғатилиб, 319 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шу жумладан, тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар бўйича 7 та жиноят ишлари қўзғатилди, 26 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, ноқонуний қарорларни бекор қилиш юзасидан 19 протест келтирилди, ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш бўйича 10 та тақдимномалар, 0,63 млрд. сўм пул маблағларини ундириш ҳақида судларга 9 та аризалар киритилди ҳамда тадбиркорларга 6,1 млрд. сўмлик кредитлар ажратилишида ёрдам кўрсатилди.

Мурожаатларнинг тезкорлик билан кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида Марказда 34 та вазирлик ва идоралар билан электрон ахборот алмашинуви тизими яратилиб, тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилишнинг устуворлигини таъминлаш учун дастурий маҳсулотга ўзгартиришлар киритилмоқда. Ҳар бир мурожаатнинг ҳал этилиши устидан электрон назорат жорий қилинган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии