Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Сардор Раҳимхон: “Сийқаси чиқиб кетган мавзуга қайтиш жуда зерикарли”

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 11.01.2016, 09:38

11 январь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон бугун “Менинг юртим” телеканалида ўзининг “Азизам” дея номланган таронасини тақдим этади.

Мазкур тарона тақдимотида олдин у ўзининг Инстаграммдаги саҳифасида шундай фикрлар ёзиб қолдирди.

“Ҳурматли дустлар, бугун Премераси бўладиган “Азизам” таронаси мусиқаси дўстим Жонибек Муродовники деб бундан олдин ҳам ёзгандим, кўзларни каттароқ очиб фақат ёмонликнимас яхшиликни ҳам кўришга ҳаракат қилинг. Ҳадеб шу сийқаси чиқиб кетган мавзуга қайтиш жуда зерикарли. Бундан олдинги “Санамжон” таронаси ҳақида ҳам Sayyod.com сайтида премьера пайтида атайин ёзилганди афгон ҳалқ куйи деб. Юракни кенгроқ қилиш керакмикин, ўйлашга арзигулик бошқа нарсалар жуда кўп. Уйғониб кўз очиб, яна бир янги кунни соғ-саломат кутиб олдик. Ҳамма ҳаммага ҳатто шу инсонларга ҳам раҳмат, чунки улар шукр қилишни ўргатадилар. Бирни куриб фикр қил, бирни куриб шукр!”

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа