Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Хитой 2016 йилда аэропорт қуриш учун $11,7 млрд ажратади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 11.01.2016, 10:31

Хитой Халқ Республикаси 2016 йилда мамлакат ҳудудида аэропортлар қуриш ва реконструкция қилиш учун 77 миллиард юан($11,7 млрд) миқдорида маблағ ажратади. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, бундай қарорни фуқаро авиацияси бош бошқармаси бошлиғи қабул қилган.

“Жорий йилда фуқаро авиацияси объектларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш учун 11 та тегишли лойиҳа ва 52 та дастур ишга тушади”, —  деди бошқарма бошлиғи.

Шундай қилиб, Пекин, Чэнду, Циндао, Сямэне, ва Даляне шаҳарлари ҳудудидаги аэропортлар қайта таъмирланиши кўзда тутилмоқда. Хитой пойтахтида қурилиши режалаштирилаётган янги аэропорт 2019 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

“Келгуси беш йил ичида Хитойда жами 66 та янги аэропорт қурилиши режалаштирилган. Шу тариқа Хитой ҳудудидаги аэропортлар сони 206 тадан 272 тагача ортади”, — дейилади хабарда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа