Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Аҳад Қаюм ҳақиқий шеър ёзса мазаси қочишини маълум қилди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 11.01.2016, 11:19

"Йигит кишига қирқ ҳунар ҳам оз" қоидасига амал қилувчи шоир, бошловчи, актёр, продюсер Аҳад Қаюм ўзининг Instagram’даги саҳифасида тўрт қатор шеър ёзиш учун юзлаб қоғоз ва бир нечта қути дори керак бўлишини айтиб ўтди.

У ижодга қаттиқ киришиб кетиши оқибати ё боши оғриши, ё иситмалаб, мазаси қочишини маълум қилди.

Аҳад Қаюм: “Тунда илҳом келганда тўрт қатор ҳақиқий шеър ёзиш учун баъзан юзлаб қоғоз ва бир нечта қути дори керак бўлади. Ижод пайтида қаттиқ киришиб кетганимданми ё бошим оғрийди, ё истмалаб маззам қочади”

Аввалроқ "Даракчи"да эълон қилинган “Битта қўшиқ қанчага тушади?” сарлавҳали мақолада Аҳад Қаюм, келишув асосида битта шеър нархи 50-100 доллардан нархланиши. Айрим пайтларда санъаткорлар 1 ой давомида фақат у билан ижод қилиши учун 500 долларгача тўлашларини маълум қилганди.

Кўриб турганингиздек, бу иш шоирга осонликча берилмас экан. Нима ҳам дердик, унга ижодда куч-қувват тилаймиз! 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа