Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Андрей Малахов ҳақида сиз билмаган 7 қизиқ факт

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 11.01.2016, 12:28

Ушбу фактлар сизни ҳайратга солади.

Андрей Малахов — оммавий ва очиқ шахс: телебошловчи интервьюлар пайтида исталган саволларга жавоб беради, шахсий ҳаётини яширмайди, ҳамда журналистларни бемалол уйига таклиф қилади. Аммо Андрей Малаховнинг биографисида сиз билмаган айрим фактлар ҳам бор! Бугун 11 январь у 44 ёшни қарши олди, шу муносабат билан у ҳақида энг қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Бўлажак рафиқасини учрашувга колонияга таклиф қилган

Рафиқаси Наталья Шкулевани Андрей ишхонасида Hearst Shkulev Media Нашриёт уйида учратган. Аҳамиятли томони у бўлғуси рафиқасини биринчи учрашувга ресторанга эмас, Брянскдаги қатъий тартибли колонияга таклиф қилган! Андрей у ерда сюжет суратга олаётганди — у шу йўл билан Натальяни синамоқчи бўлган. Наталья эса рози бўлган. «Бу ўзига хос тест-драйв. Танишимнинг айтишича, биринчи учрашувга мана шундай ғалати жойларга таклиф қилиб кўриш керак.

2. Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ

Малаховнинг ҳалигача ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ. Андрей уни Америкада малака оширган даврида олишга ҳаракат қилганди, аммо ўқиш кутилмаганда узилди: автомактаб директори пулларни олиб йўқ бўлиб кетган. Журналист судга бериб, ютиб чиқди, аммо шундай қилиб на Америкада ва на Ватанида ҳайдовчилик гувоҳномасини ололмади.

3. Ёшлигида «Останкино» телемарказидаги диванларда тунаб қоларди

Москва Давлат университетининг қизил дипломини қўлга киритгач Малахов «Останкино»га йўл олди. Йўқ, шахсий шоусини қилиш учун эмас — қаҳва тайёрлаш ва бошқа “қора” ишлар билан шуғулланиш учун. Айрим пайтларда ишлар шу қадар кўпайиб кетардики, у ишхонада тунашига тўғри келарди. Маълум вақт ўтиб, унга тўртдан бир ставкага иш таклиф қилишди.

4. Шахсий нарсаларини ишда сақламайди

Тонгги дастурда маълум вақт ишлаганидан сўнг, Андрей ўз ток-шоусини қилишга таклиф олди. Ва ишдан бўшашга қарор қилди. Аммо бу ҳақда ҳамкасбларига айтишга улгурмасиданоқ унинг нарсалари остонага чиқариб ташланди. Шундан буён телебошловчи иш жойида ҳеч нарса қолдирмайди. Унинг хонасида иккита картинадан бошқа нарса йўқ.

5. Метрода юради ва оддий супермаркетларда бозор-ўчар қилади

Аслида Андрей Малахов — оддий инсон. Агар тирбандликда қолиб кетса у метрога тушиб навбат кутиб чипта олиши мумкин. Рўзғор қилиш керак бўлганда эса супермаркетларга киришдан уялмайди. Айтишича, одамлар уни кўриб, бир-бирига гапириб, қўл билан кўрсатади, аммо олдига келмайди.

6. Андрей Малахов — подъезд бўйича раҳбар

Наталья Шкулева билан тўйидан кейин Андрей Малахов турмуш ўртоғининг уйига кўчиб ўтди. Аммо ўзининг кичик уйини ҳам сотмади. Андрей у ерга ҳафтада бир неча марта боради. Бўлмасамчи: у ерда аҳир у энг асосий шахску. Мажлисларда иштирок этади, ХУМШларга эътирозлар билдиради.

7. Кеч қолишни ёқтиради

Масъулиятли иш ва кундалик эфирларга қарамай мамлакатнинг энг машҳур телебошловчиси ҳеч қачон вақтида ишга келмайди. Андрейнинг бошқа ёмон одатлари йўқ: журналист ичмайди ҳам, чекмайди ҳам. Аммо кечиккиб туради! Ва ўзини бу камчилигини тарбиялай олмайди.

Манба: Lady.mail.ru

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии