Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Қишки оёқ кийимга мос юбка танлаймиз

Бўлимлар: Lady
Теглар:

Қиш- юбкадан воз кечишга сабаб бўла олмайди. Ундан кўра севимли юбкамизга мос этик танлашимиз лозим. Ёки аксинча этикка мос юбка. Нима бўлганда ҳам бу мавсумда ботинка, тиззадан баланд бўлган ёки пошнали этикларни ҳар хил узунликдаги юбкалар билан уйғунлаштиришимиз мумкин.

60-йиллар услубида

Биринчи вариант- трапеция узунлигида тизадан бўлган юбкани бўйи баланд паст пошнали этик билан ҳамда уларга мос келадиган рангдаги  қалин колготка билан  кийилади.  

70- йиллар эстетикаси

Қалин ёки баланд пошнали тиззадан баланд бўлган этиклар, қат-қат бурамали ёки трапеция узунлиги сонгача келадиган юбкалар билан аъло даражада кўринади. Юбканинг чўнтаклари бўлса нур устига аъло нур бўларди. Шунингдек белни ўрта қалинликдаги камар билан ажратиб қўйса бўлади.

Мушук жилваси

Ёпишиб турадиган узун кесиги бор трикотаж юбкалар пошнасиз паст этиклар ёки ботинкалар билан бирга чиройли кўринади. 

Ўзига хос феъл-атворли хонимлар

Калта чарм ёки замш матоли юбкаларни эркаклар оёқ кийимини эслатадиган ботинкалар билан кийса бўлади.
 
Дадил қадам билан

Ўрта узунликда ҳамда этаги ассиметрик юбкаларга энли паст пошнали этиклар тўғри келади.
 
Қалбан парижлик



Нафис, бежирим баланд пошнали этиклар билан эса ўрта узунликда DIOR услубидаги қуёш юбка ҳар доим қойилмақом кўриниш беради.  

манба: woman-rules.ru. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии