Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Болливуд актрисаси Дивья Бхарти фожиаси тафсилотлари

Бўлимлар: Lady
Теглар:

“Ўлдираман!” Миллионлаб томошабинлар қалбини забт этган “Девона” фильмидаги ушбу хитоб ва унинг мафтункор соҳибасини ҳинд киноси мухлислари асло унутолмаса керак.

 ...1990 йилларнинг бошида Болливудда янги “юлдуз” чарақлай бошлади. Унинг “нур”и кўзни қамаштирадиган даражада эди. Дивья Бхартининг бошни айлантирадиган миқёсдаги машҳурлигига ҳамкасблари бирдек ҳавас қиларди. Бироқ Дивьянинг омад қуши кутилмаганда ўз ўрнини нохушликка бўшатиб берди. У 19 ёшида бешинчи қаватдаги уйининг ойнасидан тушиб, жон берди. Болливуддаги кўпчилик “уни кимдир ташлаб юборган”, деган фикрда...

Дивья қулаган вақтида уйда уч киши: дизайнер Нита Лулла, рухшунос Шьям (Нитанинг турмуш ўртоғи) ва оқсоч Амрита бўлган. Оқсоч болалигидан актриса билан яқин бўлган. Дивьянинг ўлимидан сўнг Амрита кучли депрессияга тушиб, ҳатто одамлар билан мулоқот қилмай қўяди.

Қора тун...

 1993 йилнинг 5 апрели, соат 23:00. Мумбаининг ғарбида жойлашган “Тулси” номли турар жойининг 5 қавати. Актриса бир неча соат аввал риелторлар билан учрашувдан қайтганди. Чунки ота-онасига уй олиб бериш режаси амалга ошиш арафасида эди. Узоқ қидирувдан сўнг ва ниҳоят 4 хонали уй топганидан кайфияти чоғ Дивья укаси Куналга қўнғироқ қилиб, муваффақиятли шартномаси ҳақида қайта-қайта гапириб беради.

Дивья Ченнайдаги суратга олишдан қайтган, ўша оқшом галдаги фильмда тасвирга тушиш учун Хайдарободга жўнаши лозим эди. Бироқ янги уй шартномаларини якунига етказиб кетишни истайди. Қолаверса, Хайдарободдаги продюсерга қўнғироқ қилиб, чап оёғи лат еганини айтиб, у ерга бир кун кечикиб боришини айтади. Кутилмаганда актрисага қўнғироқ қилиб, Нитта Лулла ва унинг турмуш ўртоғи билан учрашиши кераклигини айтишади. Ва улар Дивьянинг уйига келишади.

Айтиб ўтиш жоиз, актриса яшаган турар жой бошқа одамнинг номида бўлган. Дивья тез орада Маврикийдаги фильмда иштирок этиш учун учиб кетиши режалаштирилган. У кинокартинанинг дизайнери Нита эди. Мазкур суратга олиш ишларидан сўнг янги уйига кўчиб ўтишни режалаштирганди. Ўша оқшом актриса қаттиқ ҳаяжонда бўлган.

Нита ва Шьям тунги 22:00да Дивьянинг уйига келиб, меҳмонхонасидан жой олади. Столда вино ва виски бўлган. Оқсоч газак тайёрлагани ошхонага чиққан. Нита эри билан видеомагнитофонни қўйиб, нимадир кўриш билан банд. Дивья меҳмонхонадан туриб, ошхонадаги оқсоч билан суҳбатлашарди. Таъкидлаш жоиз, меҳмонхонада балкон бўлмаган. Бироқ қия очилган катта ойна бор эди. Комплекснинг пасти машиналар учун турар жой эди. Лекин ўша куни пастда бирорта ҳам машина  бўлмаган.

Дивья нима сабабдан ойнага чиққани номаълум. Бироқ мувозанатни йўқотиб, бешинчи қаватдан бетонга тушгани аниқ. Актрисани шифохонага олиб кетишаётганида тирик бўлган. Дивья жонлантириш бўлимида вафот этган. Ўлим сабаби қилиб эса энса қисмидаги жароҳати сабаб, оғир ички қон кетиш кўрсатилган. Бош суяги бир неча еридан синган.

Милиция ҳалигача “актрисани ойнага чиқишга нима мажбур қилган?” деган саволга жавоб топа олгани йўқ. Лекин Дивьяни яхши билганлар унинг бу ишидан ҳайратланишмади. Чунки актриса хавфли трюклар қилиш ишқибози бўлган экан. Дивьянинг галдаги трюки ҳаётининг сўнги нуқтаси бўлди... 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии