Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Microsoft компанияси 12 январдан Windows 8`ни расман қўллаб-қувватламайди

Бўлимлар: Hi-tech
Теглар:

2016 йилнинг 12 январидан бошлаб Microsoft компанияси Windows 8 операцион тизимини, жумладан хавфсизлик тизимини янгилашни ўз ичига олган қўллаб-қувватлашни расман тўхтатди. Бу ҳақда  “Review.uz”  нашри хабар бермоқда.

Мазкур операцион тизим уч йил мобайнида бозорда атиги 2,8 фоиз улушга эга чиқа олди. Шунга ўхшаш ҳолат 2007 йилда Microsoft Vista билан ҳам кузатилган эди.

Windows 8 фойдаланувчилари эса 2013 йилда чиқарилган Windows 8.1га ўтишлари мумкин. Ушбу ОС Windows 8`нинг қайта ишланган намунаси ҳисобланади. Мазкур операцион тизимнинг қўллаб-қувватланиши эса 2023 йилга борибгина тўхтатилади.

Microsoft компанияси жорий йилнинг январь ойидан бошлаб, Internet Explorer интернет браузерининг 8, 9 ва 10 талқинларини қўллаб-қувватлашни ҳам тўхтатди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии