Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбекистонда январь ойидаги бешинчи зилзила қайд этилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 13.01.2016, 10:18

Бугун, 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 01:07 да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ерости силкинишлари сезилди. 

ЎзФА Сейсмология институтининг хабар беришича, Тошкентда ерости силкинишлари кучи 2—3 ,  Андижонда – 3, Фарғонада – 3-4 баллни ташкил этган.

Пойтахтликларнинг ижтимоий тармоқларда қолдирган фикрларига кўра, Тошкентда 4-4,5 баллга яқин зилзила сезилган.

Эпицентрда 5,7 магнитудали зилзила қайд этилган бўлиб, у Афғонистон ҳудудидаги Ҳиндикуш тоғларида 225 км чуқурликда жойлашгани хабар қилинди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии