Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Шароф Муқимов, Улуғбек Қодиров ва Ёдгор Носиров ҳозирда курсдош эканликлари маълум бўлди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Шароф Муқимов билан ижоди ва шахсий ҳаётидаги янгиликларни билиш мақсадида боғланганимизда, унда бундай қизиқ маълумотларни оламиз деб ўйламаган эдик.

— Ўзбекистон давлат санат ва маданият институтининг “Телевидения ва кино режиссёрлик” факультетига магистратурага ўқишга кирдим. Декабрь ойининг охирларида буйруқ чиқди. Айни дамда биринчи курс магистрантиман. Ҳозирда курсдошларим Улуғбек Қодиров ва режиссёр Ёдгор Носиров билан биргаликда курсдош бўлиб ўқиб юрибмиз. Хуллас мени табрикласангиз бўлади.

— Қўшимча ўрин ҳисобига кирибсизда, шундайми?

— Ҳа, шундай. Ҳозирда ҳар куни талабалик формасида юрибман.

— Курсдошларингизда ким кўп дарс қолдиряпти: Сиз, Улуғбек Қодиров ёки Ёдгор Носиров?

— Бизнинг институт жуда қаттиқ тартибли, ректоримиз Бахтиёр Сайфуллаев институт қонун қоидаларига жуда талабчан. Шу сабабли ҳамма дарсга келади. Улуғбек баъзи кунларда киносёмкалар билан дарсларга кела олмай қолсада, аммо дарсларга жуда фаол қатнашади. Ёдгор ҳам кучли талабалардан. Маслаҳатлашиб уч қария ўқишни бошлаб юборишди, дея ўз изоҳига ҳазил билан якун ясади Шароф.

Дарвоқе, Шароф бугун Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан санъаткорларимизга курсдошлари расмлари акс этган кружка совға қилганини ҳам маълум қилди.

Феруз МУҲАММАД Darakchi.uz учун махсус

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии