Долзарб мавзулар Абитуриент

Бразилиялик модель пластик жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этди

Бўлимлар: Lady
Теглар:
Добавлено: 14.01.2016, 16:09

Оммабоп гўзаллик танловларидан бирида иккинчи ўринни эгаллаган бразилиялик модель Ракель Сантос Рио-де-Жанейро шаҳрида пластик жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 28 ёшли Сантосга мимик ажинларни йўқотиш учун мўлжалланган Potenay уколи қилингандан сўнг унинг юраги ҳуруж қилган. Модель юрак уруши тезлашиб, ҳаво етишмаётганидан шикоят қилган. Уни тезда шифохонага олиб кетишган, аммо ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Рио-де-Жанейро шаҳри полицияси модель қизнинг ўлими юзасидан тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. Уларнинг фикрича, сантоснинг ўлимига ноқонуний препаратлар қабул қилгани ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Сантоснинг қайлиғи Жилберту Азеведонинг айтишича, модель қиз кўп чеккан ва Potenay уколини бир неча маротаба қабул қилган. Пластик жарроҳ Вагнер Мораиш қизнинг ўлими унинг айби билан содир бўлганини рад этмоқда. Жарроҳ ўтказилган муолажа оддий ва хавфсиз эканлиги айтиб ўтган.  

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии