Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Германиядаги “Яшил ҳафта — 2016” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари намойиш этилади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 14.01.2016, 16:36

15-24 январь кунлари Германияда жаҳондаги энг йирик “Яшил ҳафта — 2016” халқаро озиқ-овқат саноати, қишлоқ, ўрмон ва боғдорчилик хўжалиги кўргазмаси бўлиб ўтади.

“Яшил ҳафта” қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, боғдорчилик ва озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш соҳаларида энг сўнгги ютуқлар намойиш этиладиган платформа ҳисобланади, бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар беради.

Ўзбекистон вакиллари кўргазма доирасида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини намойиш этади, дея хабар беради Жаҳон ахборот агентлиги.

“Яшил ҳафта — 2015” кўргазма якунларига кўра, Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилиш учун қиймати 122,3 миллион АҚШ доллари бўлган шартномалар имзоланган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа