Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Ўзбеккино” хатосини тузатди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 14.01.2016, 16:59

Бироз олдин “Ўзбеккино”га янги раҳбар тайинлангани бироқ бу ҳақда агентлик матбуот хизмати сайтда ҳеч қандай расмий маълумот бермагани ҳақида хабар бергандик.

Орадан бир неча дақиқа ўтгач мазкур хато тўғриланди.  

Агентлик сайтида қуйидаги хабар ўз аксини топди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлигига янги раҳбар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинининг 2016 йил 13 январдаги Қарорига асосан Мусаев Атабек Элбекович “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори этиб тайинланди. А.Мусаев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими лавозимида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 26 декабрдан буён “Республика кинофонди” директори А.Умаров “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори вазифасини вақтинча бажариб келаётган эди”, дейилади хабарда.

Бироқ сайтнинг "Раҳбарият" бўлимида ҳали ҳамон эски раҳбар кўрсатилган.

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа