Долзарб мавзулар Абитуриент

Хорижда эски намунадаги паспортлар амал қилиши тўхтаган

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 14.01.2016, 22:23

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги эски намунадаги паспортга эга Ўзбекистон фуқаролари бошқа давлатлар ҳудудида қандай йўл тутиши лозимлиги ҳақидаги кўплаб саволларга ойдинлик киритди.

«Кўп сонли мурожаатлар сабабли шуни хабар қиламизки, ‘Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида’ги 2011 йил 5 январь ПФ-4262-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти 2015 йил 31 декабрга қадар ҳақиқий эди ва бу ҳақда хорижий давлатларга хабар қилинган эди. Бу ҳақда вазирликнинг Facebook’даги саҳифасига асосланиб Daryo.uz хабар берган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси нобиометрик фуқаролик паспорти билан хорижий давлат ҳудудида вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистонга қайтишлари учун Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига мурожаат қилишлари ва республикага қайтиш сертификатини олишлари керак.

Хорижда доимий яшаш жойидан ўрнатилган тартибда рўйхатдан чиққан ва Ўзбекистон Республикаси нобиометрик фуқаролик паспорти бўйича доимий консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортни биометрик паспортга алмаштиришлари учун Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига мурожаат қилишлари керак».

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии