Долзарб мавзулар Абитуриент

Хусаннинг автоҳалокатга учрагани ростми?

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 15.01.2016, 10:25

Сўнгги пайтларда хонанда ижтимоий тармоқларда хонанда Хусаннинг автоҳалокатга учраб, вафот этгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида, “Popcorn.uz” нашри Хусан билан боғланди.

«Охирги тўрт кун ичида қўл телефоним тинмаяпти. Қўнғироқ қилиб сўраётганларнинг саволи битта: ‘Тирикмисан? Сени автоҳалокатга учраб, оламдан ўтди, деб эшитдик’. Бу саволлардан шок ҳолатига тушиб қолдим. Ҳеч қандай автоҳалокатга учраганим йўқ, соппа-соғман. Бундай совуқ хабарни ким ва нима сабабдан тарқатгани эса менга қоронғи. Уларга инсоф тилашдан бошқаси қўлимдан келмайди», — деди хонанда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии