Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Россияда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчи пиёдаларни уриб юборди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Россиянинг Приморье ўлкаси Кавалеров тумани Рудний қишлоғида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобиль бошқарган ҳайдовчи тўрт нафар пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

ЙТҲ оқибатида пиёдалардан бири воқеа жойида вафот этган, қолган турли даражадаги тан жароҳатлари олган пиёдалар эса яқин орадаги шифохоналарга олиб кетилган. Ҳайдовчи уриб юборган пиёдалар орасида уч ёшли бола ҳам бор.

Toyota Crown автомашинасини бошқарган 24 ёшли ҳайдовчи автомобиль бошқарувини йўқотганидан сўнг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва йўл четида ҳаракатланаётган пиёдаларни уриб юборган.

“Оғир тан жароҳати олган 34 ёшли аёл воқеа жойида вафот этган. Турли хил жароҳатлар билан 33 ёшли эркак киши, унинг аёли ва уч ёшли фарзанди шифохонага ётқизилган”, — дейилади хабарда.

Ҳайдовчи маст ҳолда бўлмаганлиги маълум қилинди. Полиция ЙТҲ юзасидан тергов-суриштирув ишгларини олиб бормоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии