my5
Sevimli

Учта туманда яшовчи тест синовларидан ўтолмаган абитуриентларнинг омади келди. Улар ўқишга қўшимча қабул қилинадиган бўлишди

ЖАМИЯТ 12.11.2020, 18:57
Учта туманда яшовчи тест синовларидан ўтолмаган абитуриентларнинг омади келди. Улар ўқишга қўшимча қабул қилинадиган бўлишди

Шу йил сентябрь ойида бўлиб ўтган тест синовларида омади келмаган Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларидан топширган абитуриентлар ўқишга қўшимча қабул қилинади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Бунинг учун абитуриент энг камида 56,7 балл тўплаган бўлиши керак (максимал 189 баллнинг 30 фоизи) ва тиббиёт йўналишларидан бошқа соҳани танлаши даркор. Ўқишга тўлов-шартнома асосида қабул қилинади ва ўқишни тугатгандан кейин шу ҳудудларда камида 5 йил ишлаб бериши керак.

Эртага, 13 ноябрдан бошлаб ушбу 3 та туманда 4 та сектор раҳбарлари ҳамда олий ўқув юртлари вакиллари иштирокида юқоридаги талаблар асосида ўқишга ҳохиш билдирган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил қилинмоқда.

Мазкур тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистонга сафари давомида берилган топшириқнинг ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Имкониятдан мазкур туманларда доимий яшайдиган абитуриентлар фойдалана олади ва улар Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритадиган (тиббиёт йўналишларидан бошқа) олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° пасмурно
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84