Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Ўзбекнаво” Сардор Миланонинг концерти юзасидан изоҳ берди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Асли ўзбекистонлик, ҳозирда Россияда ижод қилаётган хонанда Сардор Милано “Ўзбекнаво”га ёшлар симфоник оркестри иштирокида яккахон концерт бериши юзасидан расман мурожаат қилмаган. Бу ҳақда “Ўзбекнаво” бош дриректори Фарҳод Жўраев “Podrobno.uz” нашри мухбирига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, хонанданинг яккахон концерт ўтказиши учун “Ўзбекнаво” томонидан ҳеч қандай тақиқ бўлмаган.

“Бу борада тақиқ сўзини ишлатиш ноўрин. Ҳеч қандай тақиқ мавжуд эмас. Бизда маълум ҳолатларга нисбатан вақтинчалик чекловлар мавжуд”, – деди Жўраев.

“Гап шундаки, Сардор Милано октябрь ойида матбуот-анжумани ўтказиб, концерт ўтказиш ҳақида гапирганида, хонанданинг Республика ҳудудида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси йўқ эди”, – дея қўшимча қилади “Ўзбекнаво” бош директори.

Маълумотларга кўра, Сардор Милано концерти ташкилотчилари уни ўтказиш учун талаб қилинадиган лицензияни олиш учун “Ўзбекнаво” га умуман мурожаат қилмаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии