my5
Sevimli

Тошкентда ўқитувчилардан пул йиғилаётганлиги ҳақида хабар тарқатган фуқаро устидан ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилинди

ЖАМИЯТ 20.11.2020, 17:20
Тошкентда ўқитувчилардан пул йиғилаётганлиги ҳақида хабар тарқатган фуқаро устидан ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилинди

Facebook ижтимоий тармоғи саҳифаларида фуқаро томонидан “Бир масала, ўртоқлар” сарлавҳаси билан хабар тарқалди. Унда ёзилишича, пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли умумтаълим мактаби директори ўқитувчилардан ноқонуний равишда 400 000 сўмдан пул йиғаётганлиги тилга олинганди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани халқ таълими бўлимининг махсус ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борган.  

Унга кўра, 142-мактаб директори М.П.Мараимова 2020 йил 2 октябрдан навбатдаги меҳнат таътилида эканлиги, 26 ноябрдан ишга чиқиши маълум бўлган. Педагог-ўқитувчилар иштирокида ўтказилган йиғилишда жамоа аъзолари бу хабар ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмаслигини алоҳида таъкидлашган.

Ёлғон маълумотларни тарқатган фуқаро Нодир Абдуллаевнинг мазкур чиқиши бўйича мактаб маъмурияти томонидан тегишли ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилинган.  

" - Маълумки, Конституцияга мувофиқ, ҳар ким ахборотни излаш, олиш, тадқиқ қилиш, узатиш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқига эга.

Ёдда тутиш керакки, бу каби хатти-ҳаракатлар, шу жумладан туҳмат, ҳақорат учун фуқаролик, маъмурий ва жиноий шаклдаги жавобгарликлар ўрнатилган.  

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига мувофиқ, агар ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробаригача (44 млн 600 минг сўм)  жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Халқимизда “Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир!” деган нақл бор. Ташвишланарлиси, кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда бу каби ҳеч бир далил ва асосга эга бўлмаган гап-сўзларнинг болалаётганидир. Агар сиз ростдан коррупция ҳолатларига қаршимисиз, марҳамат, аниқ далил ва исботлари билан ўз фикрингизни баён қилинг. Ёки Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг:  71 2370801, 71 2370893", дейлади раддияда.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-3° туман
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37