Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Хонанда Камилланинг клипи ELLO каналида 5 ўринни эгаллади

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Хонанда Камилланинг “Иллюзия” клипи YouTube`нинг ELLO каналида ҳафта давомидаги энг оммабоп клиплар ўнталигида 5 ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Uz24.uz” хабар бермоқда.

3D форматидаги видеоклип “Pomidor entertainment” продюсерлик маркази томонидан суратга олинган. Клип бош қаҳрамони хонанданинг ўзидан чизиб олинган.  

Мазкур клипнинг тақдимоти 2015 йилнинг 27 декабрида бўлиб ўтган эди. Ундан аввал эса хонанда қўшиқнинг ўзбек тилидаги талқини “Мени севмагандай”ни тақдим этган эди.

“Бу ҳақда фақат орзу қилиш мумкин бўлса керак. ‘Иллюзия’ қўшиғига ишланган клип энди ELLO каналида”, —деб ёзган эди хонанда Facebook`даги саҳифасида.

ЕLLO канали йирик мусиқа компанияси Symbolic Entertainment Group LLC томонидан 2010 йилда яратилган бўлиб, қисқа муддат ичида YouTube`нинг мусиқа бўлимида етакчи ўринга чиқди. Мазкур каналнинг 2 миллионта аъзоси бор.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии