my5
Sevimli

Тошкентда масжиддан куртка ўғирлаган шахс қўлга олинди

ЖАМИЯТ 21.11.2020, 16:32
Тошкентда масжиддан куртка ўғирлаган шахс қўлга олинди

15 ноябрь куни Яшнобод тумани ички ишлар органларига 36 ёшли Анвар К. мурожаат қилиб, шу куни тахминан соат 19.00 да масжидга келиб курткасини кириш эшиги олдида қолдирганлигини, бБир оздан сўнг эсакурткасини қолдирган жойда топа олмаганлигини айтган. 

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – 28 ёшли Жасур А. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
10518.99
USD 18.18
12798.46
EUR 115.58
139.72
RUB -2.94