Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Сейсмологлар Ўзбекистонда кузатилаётган сейсмик фаоллик қачонгача давом этишини айтишди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 18.01.2016, 16:56

Ўзбекистон ҳудудида 2016 йилнинг дастлабки ҳафталари давомида интенсивлиги икки баллдан юқори бўлган камида олти зилзила сезилди.

Йилнинг биринчи ерости силкинишлари 1 январь куни Тошкент вақти билан 8:26 да қайд этилди — зилзила интенсивлиги Андижонда 2—3 баллни ташкил қилди.

Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти директори Сабриддин Ҳусамиддиновнинг Daryo.uz нашрига берган интервьюсида қуйидагиларни айтиб ўтди:

“Кузатилаётган кучсиз зилзилалар тўпланиб қолган ортиқча кучланишларни тарқатиш билан боғлиқ одатий жараёндир. Аслида шундай кучсиз зилзилалар бўлмаса, ҳушёр тортамиз”.

Мутахассисларнинг қайд этишича, Марказий Осиё ва Ўзбекистон ҳудудида кузатилаётган сейсмик фаоллик 2018 йилга қадар давом этиши мумкин.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии