Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Японияда сайёранинг энг кекса кишиси вафот этди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Японияда сайёранинг энг кекса кишиси вафот этди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Ясутаро Коидэ Япониянинг Нагоя шаҳри шифохонасида бугун, 19 январь куни вафот этди. У 113 ёшда эди.

Фукуи провинциясида 1903 йилда туғилган Коидэ унинг ҳамюрти Сакари Момои 112 ёшида вафот этганидан сўнг ер юзидаги энг кекса киши, деб тан олинган эди.

2015 йилнинг 28 сентябрида Японияда ер юзидаги энг кекса аёл 115 ёшида вафот этган эди. Оила аъзоларининг истагига кўра, унинг исми ОАВда эълон қилинмаган. Бу аёл 1900 йил 15 мартда Токиода туғилгани маълум қилинган эди. Шундан сўнг Япониядаги энг кекса аёл Кагосима префектурасида яшовчи 115 ёшли  Наби Тадзима деб тан олинган эди.

Эндиликда Япониядаги энг кекса киши Токиода яшовчи 111 ёшли Масамицу Ёсида ҳисобланади.

Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, Японияда 60 мингга яқин 100 ёшли кишилар истиқомат қилади.  

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии