Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Renault двигатель ишини текшириш учун 15 минг автомобилини чақириб олади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 19.01.2016, 14:01

Франциянинг Renault автоконцерни 15 мингта автомобилини двигатель ишини текшириш учун чақириб олади. Бу ҳақда мамлакат экология вазири Сеголен Руаяль сўзларига асосланиб, “TASS” хабар бермоқда.

“Компания ўзининг 15 мингта автомобилини уларнинг мотори ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам яхши ишлашини текшириш ва шунга мослаштириш мақсадида чақириб олишга мажбур бўлди”, - деди вазир.

Жорий ой бошида Renault компаниясининг бир нечта заводларида бир вақтнинг ўзида текширув ишлари ўтказилган эди. Текшириш ишлари натижасида маълум бўлишича, Renault фаолияти мобайнида шу пайтга қадар қонунга зид ҳолатлар кузатилмаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии