Долзарб мавзулар Абитуриент

Париж марказидаги Ritz меҳмонхонасида ёнғин чиқди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 19.01.2016, 14:25

Франция пойтахти Париж шаҳри марказидаги Вандом тарихий майдонида жойлашган Ritz меҳмонхонаси олов ичида қолди, деб хабар беради “ТАСС”.

Маълум бўлишича, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 7:00 лар атрофида содир бўлган. Меҳмонхонанинг капитал таъмир учун ёпиб қўйилган сўнгги қавати олов ичида қолган. Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар ва қутқарув хизмати етиб келган.

Вандом майдонидаги Ritz меҳмонхонаси 1898 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёдаги энг ҳашамдор меҳмонхоналардан бири саналади.

Меҳмонхона таниқли мисрлик тадбиркор Муҳаммад аль-Файедга тегишли.

Меҳмонхона 2012 йилда капитал таъмирлаш учун ёпиб қўйилган эди. 2016 йилнинг март ойида ўз ниҳоясига етадиган таъмирлаш ишларининг умумий қиймати €140 миллион дея баҳоланмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа