Долзарб мавзулар Абитуриент

Анжелина Жоли яна муҳокамалар марказида

Бўлимлар: Lady
Теглар:
Добавлено: 19.01.2016, 17:09

Анжелина Жолининг “Кунг-Фу Панда 3” мултфильми тақдимот маросимидаги кўриниши кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳақда “Vogue” нашри хабар бермоқда.

40 ёшли актриса тақдимот маросимига Saint Laurent брендининг қора рангли калта кўйлагида намоён бўлди. Унинг ташқи кўриниши эса атрофдагиларга актрисанинг касал эканлиги аниқроғи анерексия билан оғригани ҳақида гапиришига асос бўлди.

Бундан бир неча ой аввал Жолининг турмуш ўртоғи Брэд Питт рафиқасининг саломатлиги уни хавотирга солаётганини айтиб ўтган эди. Анжелина Жоли “Енгилмас” картинасининг суратга олиш ишлари билан қочоқлар лагерларига борганидан сўнг деярли ҳеч нарса емай қўйганди.

Питт Жолининг озиб кетмаслигини назорат қилиш учун махсус мураббий ва ошпаз ёллаган эди. Оиланинг яқинлари маълумот беришларича, Жолининг тана вазни 38 килограмм атрофида. Питт рафиқасини клиникага ётиб, даволанишини талаб қиляпти.

Соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга қарамай, Жоли фаол ишлашни давом эттирмоқда. “Кунг-Фу Панда 3” мультфилмида у ўз қаҳрамони -устоз йўлбарсга овоз берди. Мултьфильмнинг овозлаштириш жараёнида, шунингдек, Жек Блэк, Дастин Хоффман, Люси Лью, Кейт Хадсонлар ҳам иштирок этган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии