Долзарб мавзулар Абитуриент

"Ислом давлати" Жиҳодчи Жоннинг йўқ қилинганини тасдиқлади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 20.01.2016, 12:38

Жиҳодчи Жон лақабли жангари Муҳаммад Эмвазийни йўқ қилиш операцияси АҚШ ва Буюк Британия биргаликда амалга оширилган саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилди.

"Ислом давлати" террорчилик гуруҳи Муҳаммад Эмвазийнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади.  

Жиҳодчи Жон 2014 йилнинг август ойида америкалик журналист Жеймс Фоулини қатл этганидан сўнг машҳурликка эришган. Маълумотларга кўра, террорчи 1988 йилнинг август ойида таваллуд топган. 

Бугун "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи дунё ҳамжамиятига таҳдид солаётган асосий хавф саналади. Уч йил ичида террорчилар Ироқ ва Суриянинг катта ҳудудини эгаллаб олди, ҳозир улар ўз таъсирини Шимолий Африка мамлакатларига ҳам ўтказмоқчи.

Маълумотларга кўра, ҳозирда террорчилар эгаллаб олган ҳудуд 90 минг квадрат километрни ташкил қилади, бугун ИШИД таркибида 50 мингдан 200 минггача жангарилар мавжуд.

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии